Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов Сирдарё туманида сайёр қабул ўтказди


Халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишда сайёр қабуллар муҳим омил бўлмоқда. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдиновнинг галдаги сайёр қабули Сирдарё туманидаги олис ҳудудлардан бири - "Шоликор" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Сирдарё тумани бўлими мудири Ш.Нариев, туман ИИБ бўлими бошлиғи О.Абдуллаев, «Шоликор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Абдураимов, туман адлия бўлими масъул ходимлари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Қабул жараёнида 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, алиментни ундириш, моддий ёрдам олиш, нафақа турини ўзгартириш, ишга жойлашиш каби мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 10 та мурожаат Сирдарё туман адлия бўлими иш юритувига олинди.
Жумладан, фуқаролар Г.Эминжонова, Г.Ҳасанова уй-жойга муҳтож эканлигини маълум қилди.  Г.Нуратова хусусий мактабгача таълим ташкилоти очиш учун ҳудуддаги қаровсиз қолдирилган лагерь биносидан жой ажратилишида амалий ёрдам сўради. 
Сайёр қабулда фуқароларнинг шу каби яна бир қатор муаммолари эшитилди.
- Маҳалланинг “Мангулик”, “Темир йўл”, “Широқ”, “Зумрад”, “Лабзак” каби кўчаларида ичимлик суви муаммо, аҳоли қишнинг қировли, ёзнинг жазирама кунларида сув ташиб чарчайди, боз устига кўчалар ҳам анча таъмирталаб бўлиб қолган, - дея маҳалланинг муаммосини кўтарди сайёр қабулда “Мангулик” кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Алимов.

М. Музаффарованинг мурожаати ҳам маҳалла кўчаларини таъмирлаш мазмунида бўлди.

Фуқаролардан келиб тушган ушбу мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, тегишли тартибда бўлим иш юритувига олинди.

Сайёр қабулда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатлари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган 3 нафар хотин-қизларнинг турли мавзудаги мурожаатлари қабул қилиниб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдиновнинг Сирдарё туманидаги сайёр қабули уйма-уй юрган ҳолда давом эттирилди.

Шу куни маҳалланинг кам таъмиланганлар ҳисобида турган оилалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди ҳамда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими