Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
САВОЛ: Мен Гулистон давлат университети Жисмоний тарбия йуналишининг сиртки булим 1 курс талабасиман. Ўқиш билан биргаликда мутахассислигим бўйича ишлашим мумкинми?
А.Йўлдошев, Сардоба тумани
ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига кўра, олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди.️
Мазкур Низомнинг 8-бандида "олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади” дейилган.
Шунга кўра, айни вақтда талаба умумтаълим муассасасида педагог бўлиб ишлаши учун олий таълим муассасининг камида 4-курсида таълим олаётган бўлиши лозим.
Биласизми, айни вақтда ушбу 275-сонли Низомдаги талабанинг фақат 4-курсдан педагоглик қилиш мумкинлигига оид талаб олий ўқув юртларининг кундузги талабалари учун ҳам, сиртқи таълимда таҳсил олаётганлар учун бирдек тааллуқли. Шуни таъкидлаш керакки, сиз ўқишдан бўш пайтингизда олий маълумот талаб этилмайдиган соҳаларда ишлашингиз мумкин.
Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймонбекова жавоб берди