Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

"Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга!" шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 26 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти Сирдарё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош маслаҳатчиси Ў.Жабборов ҳамкорлигида “Ҳикматли” МФЙ ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳат олишга муҳтож бўлган аёллар хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Уйма-уй юриш жараёнида фуқаро Р.Синдарова, Р.Кубаевага хонадонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, фуқаро Н.Рўзиқулованинг турмуш ўртоғи Н.Рўзиқуловга нафақа тайинлаш бўйича қилган мурожаатига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

-Ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож ҳар бир аёл билан учрашиб, уларнинг дардини тинглаб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бермоқдамиз, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, – амин бўляпманки, ўз ҳуқуқини билмаган фуқаролар кўпроқ қийин вазиятларга тушиб қолар экан. Жараёнда ушбу фуқароларни Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналига уланишларини ҳам таъминлаяпмизки, бу қонунчиликдаги янгиликлардан тезкор хабардор бўлишлари учун имкон беради.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими