Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ЮРИДИК ТЕХНИКУМ ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолияти Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ такомиллаштирилмоқда. Шунга кўра эндиликда мазкур таълим муассасаларига қабул тест синовлари асосида амалга оширилади. Таълим эса кредит-модуль тизими бўйича олиб борилади. Бундай ёндашув ўқувчиларга мутахассислик фанларини чуқур ўрганиш имконини бериб, пировард натижада юридик кадрлар рақобатбардошлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Сирдарё вилояти юридик техникумида 364 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Таълим масканида ўқувчиларнинг замон талабларига мос таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган.

Техникум ўқитувчилари Муножат Шарипова ва Синдор Аманйулов, ташаббуси билан Гулистон давлат университети қошидаги академик лицейда ташкил этилган тарғибот тадбирида Юридик техникум фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Тадбирда Академик лицейнинг ижтимоий-гуманитар фанларга ихтисослашган гуруҳи ўқувчилари учун “Ҳуқуқий ахборот соати” ташкил қилиниб, техникумнинг бир гуруҳ фаол ўқувчилари томонидан интерактив ўйинлар орқали уларнинг ҳуқуқий билимлари синовдан ўтказилди.

Тадбир таассуротларга бой бўлди. Қизғин савол-жавоблар ёшларнинг жамиятдаги ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш, ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими