Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ховос туман ободонлаштириш бошқармаси тадбиркорни "чув" тушурмоқчи бўлди, бироқ ...


Адлия органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари холис ва ҳар томонлама кўриб чиқилиб,  шартномавий муносабатларга киришган томонлар ўртасида бажарилиши лозим бўлган мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаётганлиги, тарафларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Жумладан, Ховос туман адлия бўлимига тадбиркор “Ховос Камронмирзо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари мурожаат қилиб, пудрат шартномасига асосан Ховос туман ободонлаштириш бўлими томонидан 83 880 401 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаётгани, ушбу пул маблағини ундиришда амалий ёрдам сўради.

Мазкур мурожаат ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Ховос туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан тадбиркорга ушбу маблағлар тўланмаганлиги маълум бўлди.

Шартнома шартларига кўра, “Ховос Камронмирзо” МЧЖ Ховос тумани, "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини, Гулобод кўчасини ободонлаштириш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган тартибда бажариш, туман ободонлаштириш бўлими эса бажарилган пудрат ишларини қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, шартнома шартлари бажарилмади. 

“Ховос Камронмирзо” масъулияти чекланган жамияти манфаати йўлида адлия бўлими томонидан Боёвут туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Адлия бўлими аралашуви билан Ховос туман ободонлаштириш бошқармасидан жамият фойдасига 83 849 915 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисида суд қарори қабул қилинди.

Адлия органлари томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди. Бу саъй-ҳаракатлар ҳар бир мурожаат адлия эътиборида эканлигининг амалий ифодасидир.

Илҳом Алимов, Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси