Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен билан тузилган меҳнат шартномасига кўра иш вақти 8:00 дан 17:00 гача. Бироқ раҳбарнинг талаби билан кечки соат 21:00 гача ишлашга мажбурман. Аммо бунинг учун қўшимча ҳақ тўланмайди. Меҳнат шартномасидаги ҳуқуқларим бузилаётгани юзасидан қандай қонуний ҳаракат қила оламан, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?

Н.Нусратова, Сайхунобод тумани “Синтоб” МФЙ  

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига асосан 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кун­ги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги ло­зим. Иш вақтидан ташқари ишлар хо­димнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.

Демак, ушбу вазиятда, агар сизнинг розилигингиз олинмай, иш вақтидан ташқари ишлар қўлланилаётган бўлса, ҳақиқатдан ҳам меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётган ҳисобланади.

Бундай ҳолатда меҳнат ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишни сўраб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар (туман-шаҳар Бандлик бош бошқармаси Дав­лат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси )га, шунингдек, ФИБ судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди