Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Cўраган эдингиз..


Савол: Олий таьлим муассасида ўқишни қайта тиклаш тўғрисида маьлумот берсангиз?

М.Ғаффорова, Боёвут тумани

Жавоб: Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Низомнинг 27-бандига кўра, ОТМ талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:

  • ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;
  •  ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади. Низомнинг 6-бандига асосан синглингиз ОТМ ректори номига ариза бериш керак бўлади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси, яъни фуқарони тиклаш ёки тикламаслик ҳақидаги қарор ректор томонидан қабул қилинади. Низомнинг 9-бандида ўқишга қайта тиклашни рад этишга асос бўладиган 16 та ҳолат келтирилган, уларга:

  •  тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;
  • талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда (бу вазият академик таътилга чиққан шахсларга тегишли);
  •  олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда фуқарони ўқишга тиклаш ва бошқалар.

Яна бир нарсага аҳамият беринг. Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат бўлган ҳолларда (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади (низомнинг 35-банди).

Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди