Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

САЙЁР ҚАБУЛЛАР АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАРНИ АНИҚЛАШ, УЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ ТОПИШДА МУҲИМ ОМИЛ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг 2Бовут тумани “Зиёкор” маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтди.   Қабулда Боёвут туман адлия бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, АТ “Халқ банки” Боёвут филиали, “Микрокредитбанк” Боёвут туман филиали, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Боёвут туман филиали ходимлари ва 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаролардан 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан 7 таси жойида ҳал қилинди, 4 та мурожаат тегишли ташкилотга юборилди. Шунингдек, коммунал соҳа, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун кредит олиш, кўчмас мулкка эгалик қилиш, алиментни ундириш каби масалаларда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, тегишли тартибда бўлим иш юритувига олинди. 

Сайёр қабулда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатлари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган 23 нафар хотин-қизларнинг турли мавзудаги мурожаатлари қабул қилиниб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилиши таъминланди.

Мисол учун, фуқаро Гулнора Раҳмонованинг холодильник харид қилиш учун истеъмол кредити олишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати “Микрокредитбанк” туман филиали билан жойида ҳамкорликда кўриб чиқилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда ижобий ҳал қилинди ҳамда холодильник билан таъминланди.

Боёвут тумани “Зиёкор” маҳалласи Сариёғоч кўчаси 11-уйда яшовчи Нарзулла Раҳматуллаев ўнг болдир суяги синганлиги сабабли қўлтиқ таёққа муҳтожлик сезарди. “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи Ҳамроқул Одилов чап сон суяги бўйнидаги синиш касаллигидан азият чеккиб келарди ва ҳассага зарурат бор эди.  Фуқарорларнинг  тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатиш шўъбасидан қўлтиқ таёқ ва ҳасса олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати сайёр қабулда ижоби ечим топди.  Нарзулла Раҳматуллаевга қўлтиқтаёқ, Ҳамроқул Одиловга ҳасса топширилди.

Бу борадаги хайрли ишлар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан маҳаллаларда давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими