Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ УЧУН «ИНГЛИЗ ТИЛИ СОАТИ» МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


Халқимизда: «Тил билган – эл билади», - деб бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, фурсат борида тил ўрганишга киришмоқ керак. Сирдарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан ходимларнинг чет тилини ўрганишига имкониятлар яратиш мақсадида “Инглиз тили соати” машғулоти ўтказиб келинмоқда.
Ҳафтанинг  чоршанба ва жума кунлари ўтказиб келинаётган ушбу машғулотлар Сирдарё вилояти юридик техникуми инглиз тили фани ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.
Машғулотлар қизиқарли, жараёнда интерфаол методлардан фойдаланилмоқда, тил ўрганишни ўзимизга мақсад қилиб олганмиз, чунки ҳар бир замонавий ходим камида 2 та хорижий тилни билиши керак, - дейди Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қ.Аҳмаджонов.

Ҳар бир дарс санъат асарига қиёсланади. Машғулотларга алоҳида тайёргарлик билан келаётган педагоглар адлия ходимларининг чет тилларни чуқур ўзлаштириб олишлари учун бор билим ва маҳоратини намоён этмоқдалар.

Хулоса ўрнида айтганда, ҳозирги кунда чет тилларини ўрганиш замон талаби ҳисобланади. Адлия бошқармасининг ушбу хайрли ташаббуси эзгу мақсадлар учун хизмат қилади. 


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи