Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Тўрақулов Мурод Мардонқулович 1987 йил 25 мартда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2011 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
М. Тўрақулов ўз меҳнат фаолиятини Гулистон шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби лавозимидан бошлаган.
2012-2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро судининг судья ёрдамчиси, 2018-2019 йилларда Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиш устидан назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2019 йилдан Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Оилали 1 нафар фарзанди бор.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими