Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

ОҚОЛТИН ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


Суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Оқолтин туман адлия бўлими томонидан меҳнат жамоаларида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ушбу соҳага янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда. Навбатдаги тадбир Халқ таълими бўлими ходимлари учун ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, ЎРҚ-662-сон "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маьмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни ҳамда ЎРҚ-663-сон "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

  Маълумки, 2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа–Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.  Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. Тадбирда “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими