Янгиликлар
АДЛИЯ АХБОРОТИ
Боёвут туман адлия бўлими, Боёвут туман ҳокимлиги, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Боёвут тумани филиали, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида "Дўстлик" МФЙ фуқароларига сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида уй-жой, имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш, алиментни ундириш каби 10 дан зиёд фуқаролардан келиб тушган саволларга туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Исмоилов тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берди.
Шу куни Адлия бўлими томонидан Боёвут туман халқ таьлими ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимларида тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сон “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-674-сон "Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон "Сайлов қонунчилиги такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда мавзуга доир тарғибот материаллари тарқатилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими