Янгиликлар
КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА – МЕНДИРМАН ЎША
Сайхунобод тумани “Бахмалсой” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 17-сонли ўрта таълим мактабида “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Сайхунобод туман адлия бўлими, ЎзЛиДеП Сайхунобод туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, маданият бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, ахборот-кутубхона маркази, 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби, туман маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда 305 нафар ёшлар иштирок этдилар.
Ёшларни касбга қизиқтириш мақсадида тадбир 11 та йўналишда: ҳуқуқшунослик , спорт, созандалик, рақс, хонандалик, тасвирий санъат, адабиёт, шеърият, иншо, китобхонлик ва автомобил тузилиши касби йўналишларда ўтказилди. Ташкилотчилар томонидан ўқувчилар ўз қизиқишларига кўра йўналишларга бўлиб чиқилди ва ҳар бир йўналиш бўйича хоналар тақсимланди.
Тадбир доирасида "Ҳуқуқшунос билан учрашув" мулоқоти ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий соҳага оид билимлари оширилди. Сайхунобод туман адлия бщлими бошлиғи Наил Тагиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ҳамда мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбирда мактабнинг карате бўйича спорт жамоаси ва ҳаваскор ижрочилари ўзларининг чиқишлари билан иштирок этдилар. Айниқса, 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби ёш раққосалари, маданият марказининг хонандалари томонидан намойиш этилган мусиқий гулдаста йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир сўнггида ҳар бир йўналишдаги ғолибларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлари ҳамда бадиий китоблар топширилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими