Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАМИЗ


Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш хусусан ёшлар оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир тадбирлар кенг кўлам касб этмоқда.

Гулистон туманидаги 40-сонли манзил колонияда Гулистон туман адлия бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази ва "Ҳожиобод" жомеъ масжиди имом хатиби иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, жиноятга жазо муқаррар эканлиги, бунинг учун ҳар бир инсон диний ва дунёвий билимларга эга бўлиши муҳим эканлиги  алоҳида таъкидланди.

-     Учрашув озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш, келгусида уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмак бериши шубҳасиз, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоров

 Тадбир давомида маҳкумларни қизиқтирган ҳамда қийнаётган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими