Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИ: ЯНГИ ТИЗИМ ТАҚДИМОТИ


Сирдарё вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда корхона ва ташкилотларда ижро интизоми ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган ўқув-семинари ташкил қилинди.

Ўқув-семинарида ҳокимликлар, давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул ходимлари иштирок этишди. Тадбирни Сирдарё вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари в.б. Н.Шодиев кириш сўзи билан очди.

Семинарда Адлия бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этиб, мазкур Фармонни қабул қилиш зарурати ва мақсади ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
- Қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши ислоҳотлар самарали кечишининг гарови ҳисобланади. Бироқ, таҳлиллар натижасида ижро интизоми самарасиз даражада эканлигидан далолат берувчи кўплаб ҳолатлар аниқланган. Шу муносабат билан қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган мазкур Президент Фармони қабул қилинди, - деди Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафар Тоғаев ўз маърузасида.
Тадбирда Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Бурхонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти, Фармон билан Адлия адлия органларига юклатилган вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ўқув-семинарида Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мавлонов ўз маърузаси билан иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди.

Тадбир иштирокчиларининг Фармон мазмун-моҳияти ва 2021 йилги давлат дастури бўйича қизиқтирган саволларига Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими