Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари нималардан иборат, шу ҳақда маълумот берсангиз?
О.Тоғаева, Сайхунобод тумани, “Мустақиллик” МФЙ
Жавоб: Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 24-27-28-29-49-50-51-25-54-56-моддаларида алоҳида қайд этилган.
Жумладан, участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузиш, сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништириш, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш ва рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олиш, аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этиш, бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари ва сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлаш, овозларни санаб чиқиш, сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилиш участка сайлов комиссиясининг ваколатларига киради.
Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.