Янгиликлар
23
"Ёшларни Ватанпарварлик руҳида камолга етиштириш, ҳаётда ўз ўрнини топиш йўлида ўзи севган, ёқтирган касбга йўналтириш ҳамда ҳозирги ривожланаётган замондаги хуқуқий саводхонлигини ошириш" мавзусида семинар-давра суҳбати ташкил этилди.
Сирдарё вилояти Сардоба тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида камолга етиштириш, ҳаётда ўз ўрнини топиш йўлида ўзи севган, ёқтирган касбга йўналтириш ҳамда ҳозирги ривожланаётган замондаги хуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзусида семинар-давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати, савол-жавоблар тарзида ўтказилган семинарда А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети профессори, Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчи Никаноров Сергей Анатольевич, Миллий гвардиянинг Сирдарё Вилояти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Музаффар Қурбонқулов, Сардоба тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Қосимов Анвар Исмоилович, Сардоба тумани Адлия бўлими бошлиғи, юрист Юнусов Илхом Асадуллаевич, Сардоба тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Бобоев Ғиёс Каримбердиевич, Сардоба тумани халқ таълими бўлими бош юристи Умар Тангировлар иштирок этишди.
Семинарда қатнашган меҳмонлар ўз соҳалари бўйича тўлиқ маълумот бериб ўтдилар. Давра суҳбати давомида иштирокчиларнинг, хусусан, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб берилди.
Сардоба тумани Адлия бўлими