Янгиликлар
"Ҳокимлик соати"да янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди
Гулистон шаҳар ҳокимлиги аппарат йиғилишида шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев қонунчилик тарғиботига оид маърузаси билан иштирок этди.
"Ҳокимлик соати"да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорлари, “Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан мазкур қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тайёрланган тарғибот материаллари, слайд, инфографика ва видеороликлардан ҳам самарали фойдаланилди. Бу тарғибот таъсирчанлигини оширишга хизмат қилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими