Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сирдарё вилояти адлия бошқармасида «Мумтоз суҳбатлар» мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланди.


Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармасида «Мумтоз суҳбатлар» мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланди.
Тадбирда Гулистон давлат университети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси Абдулатиф Пиримов иштирок этиб, буюк адибнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғоялар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор ижодиёти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Гулистон давлат университети талабалари Кимёхон Аббосхонова, Юлдуз Маҳамадалиева, Гулмира Рўзимуродова, Холида Иброхимова томонидан Бобур қаламига мансуб ғазаллардан намуналар ўқилди.
Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида ардоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал. Тадбирда Адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳам Бобур ғазалларини ёддан айтишди.

Тадбир давомида бетакрор шоир, заковатли олим ва таржимон, донишманд тарихчи, йирик давлат ва маданият арбоби, моҳир саркарда, ўзининг 47 йиллик ҳаёти давомида асрлар оша дунёни ҳайратга солиб келаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий мероси ҳақида сўз юритилди, буюк сиймога эҳтиром кўрсатилди. 


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи