Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Мен пропискамни Сардоба туманидан Гулистон шаҳрига кўчириб келмоқчи эдим. Пропискага қўйиш муддати неча кун?

М.Юлдашева, Гулистон шаҳри


ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан 2020 йил 1 сентябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилган:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалгидек доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинган. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш бир кун ичида амалга оширилиши белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг муайян ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишинча ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас ва у паспорт тизими қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.

Юқоридагиларга кўра, сиз истаган пайтингизда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз мумкин.


Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими еткачи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймонбекова жавоб берди