Янгиликлар
Юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражалари ва аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини беришнинг янги тартиби белгилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомларга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш босқичма-босқич ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажига мувофиқ, шунингдек, унинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан, Адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига навбатдаги махсус унвон – мартаба даражалари ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди.
Жумладан, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси бош юрисконсульти Муҳаммаджон Аҳмедов ва Янгиер шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ҳусан Ҳасановга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражалари, Гулистон тумани мактабгача таълим бўлими юрисконсульти Абдураҳим Алибековга “2-даражали юрист” махсус унвон - мартаба даражаси берилди.
Шунингдек, Божхона бошқармаси бош юрисконсульти Орзимурод Шамсиев, Транспорт бошқармаси бош юрисконсульти Бобур Пардаев, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош юрисконсульти Азиз Уралов, Соғлиқни сақлаш миллий палатаси юрисконсульти Шукрулла Наржигитов ва Янгиер “Мурувват” ногирон аёллар интернат уйи юрисконсульти Ғайрат Газибековга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.
Сирдарё вилоят адлия бошкармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими