Янгиликлар
12
Вилоятнинг олис ҳудудларида, чекка қишлоқларида сайёр қабуллар давом этмоқда
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқ й ечим топишда сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмоил Жуманиязовнинг Сардоба тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказган сайёр қабули ҳам ана шу эзгу мақсадлар учун хизмат қилди.
Сайёр қабулда ҳудуднинг “Бўстон”, “Зомин” ва “Равот” каби олис маҳаллаларида истиқомат қилаётган ҳуқуқий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами иштирок этди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан 50 дан зиёд мурожаат келиб тушди. 40 нафар фуқаронинг иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди, яъни 40 нафар иш излаётган фуқаролар жорий йил март ойида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштириш бўйича тузилаётган рўйхатга қўшиладиган бўлди.Кредит, моддий ёрдам олиш мазмунидаги 2 та мурожаатга зурур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларган юборилди, 3 та мурожаат туман адлия бўлими томонидан назоратга олинди ва 1 та мурожаат вилоят адлия бошқармаси иш юритувига олинди.Адлия органлари томонидан аҳолига ҳуқуқий кўмак бериш билан бирга хайр-саховат кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш каби савобли ишларга ҳам қўл ўрилмоқда.
Шу куни 1 нафар фуқарога ҳасса, 1 нафар фуқарога эшитиш мосламаси ва 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ҳам топширилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар халқнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш баробарида, ҳар бир мурожаат эътиборда эканлигининг амалий намунасидир.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими