Янгиликлар
Шу кунларда “Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали” доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
“Юксалиш” умумиллий ҳаракати, Халқаро ҳамкорлар - АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID), Қозоғистонннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) ташаббуси билан ташкил қилинган навбатдаги тадбир Сирдарё вилоятида “Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фуқаролик жамиятининг ўрни” мавзусида ўтказилди.
Форумда Парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, маҳаллий ҳамда халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Форумни “Юксалиш” умумиллий ҳаракати Сирдарё вилояти бўлинмаси раҳбари Д.Абдуллаева бошқариб борди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев иштирок этди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими