Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Мен мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлайман, асосий лавозимимдан ташқари қўшимча равишда дарс беришим мумкинми, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?
Т.Сагатова, Сайхунобод тумани, “Гулбулоқ” МФЙ
Жавоб: Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига кўра, умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини кўриб чиқиш мезонларидан бири эканлиги белгиланган.
Сиз мазкур Низомга мувофиқ бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи сифатида дарс беришингиз мумкин.