Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

САЙЁР ҚАБУЛЛАР АҲОЛИНИНГ ТУРЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КУНДАЛИК ҲАЁТИДАГИ КЕНГ ТАРҚАЛГАН МУАММОЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ ТОПИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА


Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Сайёр қабуллар бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди раиси Ш.Тавбаев ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов томонидан “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабул ҳам  айни мақсадлар учун хизмат қилди. Сайёр қабул жараёнида 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди.  Уй-жой, иш билан таъминлаш, кредит олиш, нафақа тайинлаш ва бошқа масалалар бўйича 14 та мурожаатга зурур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 4 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун тегишли тартибда иш юритувга олинди.
Мулоқот давомида “Улуғбек” МФЙ аҳолисини қийнаётган муаммолар ҳамда уларни ўйлантираётган масалаларда ҳуқуқий кўмак, маслаҳат бериш баробарида суд-ҳуқуқ соҳасига оид ислоҳотлар, хусусан,  судларга мурожаат қилишнинг айрим янги тартибларини назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига қўшимча ва ўзгартишлар ҳақида”ги 2021 йил 12 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиш керак”, “давлат ва ҳокимият идоралари ҳам, ислоҳотлар ҳам халққа хизмат қилиши лозим”, “Ислоҳотлар замирида инсон манфаати устувор” - деган эзгу тамойилларга асосланади. Ўтказилган сайёр қабул ҳам ана шу жиҳатлари билан аҳамиятли бўлди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими