Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳар бир адлия ходими зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши, халқни рози қилиши лозим


Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг  навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия бошқармасининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлисида туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариал архив, юридик техникум раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида бошқарма аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 215 га яқин қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритилган 62 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилди.

Аниқланган 16 мингга яқин қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 557 та тақдимнома, 1912 та огоҳнома ҳамда 106 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди. Кўрилган таъсир чоралари натижасида 38 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди.

78 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди, 220 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 15 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 9 млрд 360 млн сўмлик 239 та даъво аризалари киритилди. Келиб тушган жами 2 583 га яқин мурожаатларнинг қарийиб 2 100 дан ортиғи қонуний ҳал этилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 9 235 га яқин тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, муаммоли масалалар очиқ-ойдин муҳокама қилинди.

Мажлис кун тартибига мувофиқ Гулистон шаҳар ҳамда Гулистон туман адлия бўлими бошлиқларининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими