Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

⚡️САЙЁР ҚАБУЛЛАР АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИГА ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ ТОПИШДА МУҲИМ ОМИЛ БЎЛМОҚДА


Дилшода Жўрабекова 2016 йилда Ширин шаҳар энергетика касб-ҳунар коллежини тамомлаган, бироқ мутахассислиги бўйича ишга жойлаша олмаган. Жўрабек Назарматов ҳам шу коллежда таҳсил олган, вақтинча ишсиз. Сайёр қабулда ушбу фуқаролар иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўради.

Д.Жўрабекова ва Ж.Назарматов мурожаати жойида ҳал қилинди. Ширин шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида компьютер технологиялари йўналиши бўйича ўқитишда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Гаффорова Саломатни сайёр қабулга оиладаги моддий етишмовчилик етаклади. У моддий ёрдамга муҳтож. Ушбу мурожаат Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун иш юритувга олинди.

Сайёр қабулда Жамила Қаршибоева фарзанди 1-гуруҳ ногирони Нилуфар Ёрбоева учун ногиронлик аравачаси,  шунингдек, фарзандининг соғлиғини тиклаш учун ордер олишда  амалий кўмак сўради. Фуқаронинг ушбу мурожаати қаноатлантирилди. Шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси билан ҳамкорликда Нилуфар Ёрбоевага ногиронлик аравачаси топширилди.
Сайёр қабул доирасида “Фарҳод” маҳалласи аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Хулоса ўрнида айтганда, жойларда ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширишда муҳим омил бўлмоқда.  

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими