Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Олий ўқув юрти битирувчиси ишга кирганда дастлабки синов муддати қўлланиладими, шу хусусида маьлумот берсангиз?
Г.Эргашева, Янгиер шаҳар “Шодлик” МФЙ
Меҳнат кодексининг 84-модасига кўра, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
Сизга шуни маьлум қиламизки, ишга кирмоқчи бўлган талабалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар ҳисобланишади ҳамда уларга дастлабки синов қўлланилмайди.
Саволга Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Тўлқин Турдибеков жавоб берди