Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДОЛЗАРБ ВАЗИФА


Президентимиз Шавкат  Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”, дея алоҳида  таъкидладилар.

Дарҳақиқат, коррупция  демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Қолаверса, бошқа жиноятлар илдиз отишига шароит яратиб беради.Бу иллатга қарши курашиш ҳамиша долзарб аҳамият касб этган. «Коррупция – тараққиёт кушандаси» мавзусида Гулистон шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, битирувчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилган давра суҳбатида мавзу муҳокамалар марказида бўлди.

Тадбирда Адлия бошқармаси масъул ходимлари Дилноз Умурзоқова, Лазиз Худойқулов «Коррупцияга қарши курашишниг ҳуқуқий асослари» мавзусида, Давлат тест маркази вилоят бўлими масъул ходимлари Алишер Баҳромов, Умид Абдуллаев «Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда адолатлилик ва шаффофлик принциплари» мавзусида, ИИБ Коррупцияга ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходими Қобил Назиров «Коррупция – жирканч жиноят» мавзусида маъруза қилдилар. Адлия вазирлигининг нашри «Инсон ва қонун» ҳуқуқий ҳафтаномаси вилоят мухбири Шуҳрат Суяров ҳам коррупция барча ёмонликлар, жиноятларга йўл очиб берувчи иллат эканлигини таъкидлаб, фикр-мулоҳазаларини ҳаётий мисоллар асосида далиллади.

Мулоқот давомида коррупциянинг турлари, унинг салбий оқибатлари ва жавобгарлик  чоралари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир конструктив руҳда, қизғин-савол жавобларга бой тарзда ўтди. 

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими