Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга”.


“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга”.  Ушбу шиор остида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган фаол ҳаракатлар Гулистон шаҳрида изчил давом эттирилмоқда. Навбатдаги манзил “Тараққиёт” ва “Бўстон” маҳаллалари бўлди. Ишчи гуруҳ участка нозирлари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла раислари билан биргаликда “Темир дафтар”га киритилган 10 дан зиёд оилалар билан мулоқотда бўлиб, ишсиз ёшлар ва аёлларнинг турли муаммоларини ўрганишди. Иш билан таъминлаш, алимент пулини олиш, уй-жой ва бошқа долзарб масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатларга адлия бўлими ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.