Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг судда иштирок этиш тартиби хусусида матбуот анжумани.


Жорий йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё вилоят суди ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг судда иштирок этиш тартиби хусусида” матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Тадбирни вилоят суди раиси А.Худойбердиев очиб берди ва олиб борди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги 4-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини ҳақида тўхталиб, тадбир иштирокчилари эътиборига етказди.
Тадбирда журналист ва блогерлар ҳам фикр-мулоҳазалар билдиришиб, хусусан сўнгги вақтларда суд-ҳуқуқ тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим ислоҳотлар амалга ошрилганлигини, бундан оммавий ахборот воситалари унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлаб, ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.



Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси