Янгиликлар
Сирдарё вилояти юридик техникумида бўш (вакант) лавозимлар бўйича 5-сонли ЭЪЛОН:
Сирдарё вилояти юридик техникуми қуйидаги
вакант лавозимларга танлов эълон қилади:
1. Психолог – 1 нафар;
2. Ахборот – ресурс маркази етакчи мутахассиси – 1 нафар;
3. Юридик клиника етакчи мутахассиси – 1 нафар;
4. Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси – 1 нафар;
5. Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис – 1 нафар;
6. Ҳуқуқшунослик фанлари учун ўқитувчилар – 2 нафар;
7. Ўқув-методик бўлими услубчиси – 1 нафар.
Қуйидаги вакант лавозимларга танловсиз ишга қабул қилади:
1. Электромонтёр – 1 нафар;
2. Дурадгор – 1 нафар.
Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари
2021 йилнинг 25 февраль кунига қадар (шу куни ҳам) sir.yuridik@adliya.uz электрон манзили (мурожаат учун тел: 67/ 227-27-15/ 99 480 99-96) орқали қабул қилинади.
Номзодлар танловда иштирок этиш учун Сирдарё вилояти юридик техникумига юқоридаги электрон манзил орқали ариза билан мурожаат қилади.
Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
✅номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
✅тест синовларини ўтказиш;
✅суҳбат.
Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.
Иккинчи босқичда номзодларнинг мутахассислик, психологик, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.
Тест натижаларига кўра 71 фоиздан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.
Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.
✳Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.
Юқоридаги вакант лавозимларга қўйилган малака талаблари:
1) олий ва ўрта махсус маълумотга эгалиги (лавозимига қараб);
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;
3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);
4) мутахассислик бўйича 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади.
5) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;
6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;
7) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
8) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик;
9) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотлар:
✅ ойлик иш ҳақи лавозимга қараб (лавозим оклади) 750.000 сўмдан
2 000 000 сўмгача ташкил этади;
✅ иш кўрсаткичларига қараб 200 фоизгача шахсий устама белгиланади;
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://telegra.ph/Sirdaryo_viloyati_yuridik_tehnikumi ҳаволаси орқали танишингиз мумкин.
Танлов Сирдарё вилояти юридик техникуми биносида ўтказилади.
Манзил: Гулистон шаҳри, Маънавият маҳалласи, Эзгулик кўчаси.
Мўлжал: Гулистон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби.
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарлар билан Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграмм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сирдарё вилояти юридик техникуми Кадрлар бўлими