Янгиликлар
04
“Street law” лойиҳаси аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда хизмат қилади
“Street law” (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини содда, халқчил тилда етказиш, фуқаролар, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Лойиҳа доирасида ташкил қилинган тадбир Гулистон шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг мавзуси истеъмолчилар ҳуқуқларига қаратилди. Юридик техникум ўқувчиларидан иборат “Ёш ҳуқуқшунослар” кўнгиллиларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи лойиҳада фаол иштирок этдилар.
Истеъмолчи сифатида сиз қандай ҳуқуқларга эгасиз? Сотувчи томонидан нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қандай йўл тутмоғи лозим? Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларига оид шу ва бошқа саволлар асосида аҳоли ўртасида блиц-сўровлар ўтказилиб, мавзуга доир 600 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими