Янгиликлар
29
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ СИФАТИ ЯНАДА ЮКСАЛАДИ
Ховос туманида жойлашган “Smart kids” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида “Машғулотларда ривожлантирувчи муҳитни яратиш” мавзусида педагоглар учун семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, вилоят cолиқ бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Ховос туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, педагог кадрлар малакасини ошириш, уларнинг фаолиятга янги, инновацион усулларни жорий этиш, тарбияланувчиларга сифатли таълим бериш масалаларига бағишланди.
Бугунги кунда Ховос туманида 67 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бораётган бўлиб, шундан 15 таси давлат, 50 таси оилавий нодавлат ҳамда 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидадир.
— Айни кунда тумандаги боғча ёшидаги болаларнинг 67 фоизи таълим муассасаларига жалб этилган, — дейди туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Муҳаммад Ҳакимов. — Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларида болажонларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш даркор. Шу мақсадда педагог кадрларимизнинг билим ва малакасини ошириш доимий диққат марказимида.
Қайт этиш жоизки, 2022 йил 1 январга қадар мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий қилинади. Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.
Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади ва унга киритиладиган маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади.
Тадбир иштирокчилари “Smart kids” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида педагоглар томонидан қўлланилаётган янги инновацион усуллар билан яқиндан таниши имконига эга бўлишди. Шунингдек, иштирокчилари муассасада тарбия ва таълим сифатини янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.
Семинар якунида тарғибот натижасида бир гуруҳ иштирокчилар O'zLiDeP сафига қабул қилинди.
O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати