Янгиликлар
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРДАН БИРИ
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил. У туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади, ҳукумат тизими ишдан чиқади, тараққиётга путур етади. Унинг таъсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига ишончи йўқолади. Шу боис ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалала сифатида қаралади.
“Сирдарё вилояти ҲЭТК” АЖда ташкил этилган тарғибот тадбирида мавзу муҳокамалар марказида бўлди. Тадбирда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов иштирок этди ҳамда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида кенг маълумотлар берди.
Шунингдек, тадбирда Сирдарё вилояти прокуратурасининг бўлим катта прокурори И.Норматов сўзга чиқиб, вилоятда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Мулоқот қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими