Янгиликлар
УМУТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратилмоқдаки, уларнинг баркамол шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топиши учун бугун барча имкониятлар эшиги очиқ. 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинишида ҳам ўзига хос маъно бор. Зотан, Президентимиз таъбири билан айтганда, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар давом этади.
Янгиер шаҳрида 8 ва 10-сонли умумий ўрта таьлим мактабларида ташкил этилган "Ҳуқуқий ахборот соати"да мавзу муҳокамалар марказида бўлди.
Тадбирда Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Тўлқин Турдибеков ўз маърузаси билан иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Таьлим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони, мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими