Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ ЮҚОРИ САМАРА ОМИЛИ


Мамлакатимизда жадал суръатда ислоҳотлар жараёни кетмоқда. Қабул қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжати манзилли тарғиб қилинса, бу самара беради. Шу боис Сайхунобод туман адлия бўлими ҳамда Сайхунобод тумани ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан туман ИИБ ходимлари учун ташкил қилинган ўқув семинари манзилли тарғибот шаклида бўлди.

Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Наил Тагиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек,  фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашиш лозим.  Фарзанд тарбиясида йўл қўйилган хато, эътиборсизлик ҳеч қачон беиз кетмайди.

Мулоқотда вояга етмаган болалар  томонидан содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди, уни бартараф этиш чоралари, ҳуқуқий асослари тушунтирилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими