Янгиликлар
26
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ АНТРОПОМЕТРИК ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамчи муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни кенг тарғиб қилиш мақсадида Гулистон тиббиёт бирлашмаси 4-оилавий поликлиникаси томонидан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари антропометрик текширувдан ўтказилди.
Жараёнда ҳар бир ходимнинг бўйи, вазни, қон босими, нафас олиш ритми текширилди.
Саломатлик - энг катта бойлик . Инсон соғлом бўлгандагина бахт ҳиссини туяди, ишида унум бўлади. Бугунги тиббий кўрик ҳам айни муддао бўлди. Ходимлар ўз саломатлигини текширувдан ўтказди, - дейди Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов.
Текширув ниҳоясида саломатликни мустаҳкамлаш тўғрисида шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими