Янгиликлар
БУГУНГИ КУН ЁШЛАРИ БИЛИМЛИ, ЗУККО, ИЛҒОР ВА ТАШАББУСКОР
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ режа асосида иш олиб бориляпти. Жумладан, ҳудуд ёшларининг мавжуд муаммоларини ҳал этиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Ҳуқуқшунос билан учрашув” тадбири ҳам ана шу эзгу мақсадлар учун хизмат қилди. Тадбирда Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов иштирок этди.
Учрашувда дастлаб Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди, ёшларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашилди.
Бугунги кун ёшлари билимли, зукко, илғор ва ташаббускор. Уларнинг фаоллигини мулоқот жараёнида кузатиш қийин кечмади. Айниқса, Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борганда ўқувчилар томонидан ўз фикрини эркин баён этишлари уларда бой дунёқараш борлигини намоён этиб турди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов.Ўқувчилар билан очиқ ва самимий руҳда ташкил қилинган мулоқот жараёнида одам савдоси, коррупция ва унинг салбий оқибатлари ҳам тушунтирилди.
Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди, ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқига оид бир қатор саволларига батафсил жавоблар берилди.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси