Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Мен олий таълим муассасасининг 3-босқичида ўқийман. Талаба бўлсамда мутахассислигим буйича ишлаш ниятим бор. Қонунчиликка кўра, талаба қайси курсдан бошлаб ўзи таьлим олаётган мутахассислик бўйича ишлаши мумкин, шу ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?

Бобобоева Г, Янгиер шаҳар “Маьрифат” МФЙ


ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-қарори билан “Халқ таьлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 7-бандига кўра, Олий ёки ўрта махсус, касбий маьлумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаьлим муассасаларига педагог лавозимига қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Мазкур низомнинг 8-бандида олий таьлим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маьлумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Ушбу қоида кундузги таьлим шаклида таҳсил олаётганлар учун ҳам, сиртқи таьлимда таҳсил олаётганлар учун ҳам бирдай амал қилади.

Шундан келиб чиқиб, Сизга шуни маьлум қиламизки, талаба 4-курс ёки битирувчи курсдан бошлаб ўзи таьлим олаётган мутахассислик бўйича ишлаши мумкин. Бошқа курс ёки йўналишларда ўқиётганлар таьлим мутахассислиги бўйича ишлай олмайдилар. Педагогика йўналиши талабалари айнан 4-курс ёки битирувчи курсдан таьлим олаётган ўз мутахассисликлари бўйича ишлашлари мумкин. Агар сиз коллеж дипломи ёки махсус маьлумотга эга бўлсангиз, ушбу диплом асосида ҳеч қандай чекловсиз ишга киришингиз мумкин.

Саволга Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Мурод Тўрақулов жавоб берди