Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ


14 январь - Ватан ҳимоячилари куни. Жойларда ташкил қилинаётган тадбирларда мазкур сана аҳамияти ўзига хос маъно-мазмун касб этмоқдаки, Сирдарё вилояти юридик техникумида ўтказилган "Мардлар қўриқлайди ватанни" номли маънавий-маърифий тадбир ҳам ушбу кун шукуҳини дилларга ўзгача жо этди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, Юридик техникум директори Жамшидхон Нуритдинов иштирок этди ва маъруза қилди.

  • Ватан - бу инсон ва унинг авлод-аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳ. Уни асраб-авайларш, ҳимоя қилиш ҳар биримиз учун шарафли ва муқаддас бурчдир, - деди Ж.Нуритдинов ўз маърузасида.

Тадбирда Миллий армиямизнинг куч-қудрати ва салоҳияти, Она ватан ҳимояси учун масъуллик юксак шараф эканлиги бот-бот тилга олинди.
Байрам тадбири техникум ўқувчиларининг бадиий чиқишлари билан янада файзли бўлди.
Ўқувчилар томонидан тайёрланган ҳарбий чиқишлар барчада катта қизиқиш уйғотди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳарбийлари ҳам иштирок этишди. Улар томонидан намойиш этилган жанговар ҳаракатлар ёшларда ватарпарварлик туйғусини янада жўш урдирган бўлса ажабмас.
Шунингдек, тадбир давомида техникумнинг фаол ўқувчилари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбир давомида техникумнинг фаол ўқувчилари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.
Миллий гвардия бошқармаси томонидан намойиш этилган ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси ёшларда катта таассурот қолдирди.

Бир сўз билан айтганда "Мардлар қўриқлайди ватанни" мавзусида ташкил этилган мазкур тадбир ўқувчиларни она ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар учун хизмат қилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими