Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Меҳнат шартномасининг тузилиш муддатлари ҳақида ҳуқуқий тушунча берсангиз?
М.Азизов, Сайхунобод тумани “Гулистон” МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 75-моддасига асосан меҳнат шартномасининг муддатлари қуйидагича этиб белгиланган.
Жумладан, номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Бундан ташқари, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.
Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди