Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси кенг тарғиб қилинмоқда


Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан ташкил этилган навбатдаги тадбир "ZOOM" платформаси орқали бўлиб ўтди. Унда Гулистон давлат университети талабалари ва Янгиер шаҳри ёшлари иштирок этдилар. Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Тўлқин Турдибеков Мурожаатномада ҳар бир соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” , “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Онлайн тадбир эркин мулоқот шаклида қизғин тус олди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими