Янгиликлар
"Ҳуқуқшунос билан учрашув" тадбири таассуротларга бой бўлди
Ҳар бир давлатнинг куч-қудрати, салоҳияти, эртанги куни ёшларнинг униб-ўсиб ҳаётга қандай инсон бўлиб кириб келишига бевосита боғлиқ. Шу боис навқирон авлод камолотига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшлар масаласига алоҳида урғу берилди. Мурожаатномада ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўйиш, уларнинг жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этиш, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш, ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга устувор аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида алоҳида фикрлар билдирилди.
Оқолтин туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган «Ҳуқуқшунос билан учрашув» тадбирида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди. Учрашувда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ҳокимбек Эркабоев иштирок этди. Тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, мамлакатимизда ёшлар камолотига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими