Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Яқинда мутахассислигим бўйича ишга жойлашаяпман. Ишга қабул қилиш вақтида ходимдан қандай ҳужжатлар талаб қилинади, шу ҳақида маълумот берсангиз?

С.Нурматов, Боёвут тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар келтириб ўтилган.

Улар қуйидагилар:

1.    паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;

2.    меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно;

3.    Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

4.    ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани, қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этиши кераклиги белгиланган.

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди.