Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Боёвут туман адлия бўлими ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги "Гулбоғ" МФЙда уйма-уй юрилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотлар натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилиши, “маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси”га айланиши, бунинг учун барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар сезадиган натижани таъминлаши шартлиги алоҳида тилга олинди.
Ушбу йўналишдаги ишларни яна жонлантириш мақсадида бугун маҳаллабай аҳоли муаммолари чуқур ўрганилмоқда.
Боёвут туман адлия бўлими, Боёвут туман ҳокимлиги, АТБ Халқ банки Боёвут туман филиали, Боёвут туман кадастр ва архитектура бўлимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Боёвут туман "Гулбоғ" МФЙда уйма-уй юриб аҳоли билан мулоқот қилинди. Уларнинг таклифлари эшитилди, муаммолари ўрганилди.
Шунингдек,  маҳаллада ногиронлиги бор ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган фуқароларга зарур дори-дармон воситалари, қишни беталофат ўтказиш мақсадида кўмир бепул тарқатилди.Бундан ташқари, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун банкдан кредит олиш, алимент, ишга жойлашиш ва бошқа шу каби ҳаётий зарур масалалар юзасидан аҳолини қизиқтирган саволларга туман адлия бўлими томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими