Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда турли учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. Янгиер шаҳридаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 9252 сонли ҳарбий қисмда ўтказилган тадбир ушбу шонли санага бағишланди.
Учрашувда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, сўнгги йилларда Миллий армиямизда юз бераётган янгиланишлар хусусида сўз юритилиб, ҳарбий соҳани ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ҳамда халқ ва Қуролли Кучларимиз якдиллигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таькидлади. Тадбирда Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Тўлқин Турдибеков, Янгиер шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Ойгул Зокирова ҳамда Ҳалима Шодиева  ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Мулоқот давомида ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди ҳамда уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими