Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Никоҳдан ўтиш тартиби тўғрисида маьлумот берсангиз?

М.Мамиров. Янгиер шаҳар З.Бобур МФЙ


Жавоб: Оила кодексининг 13-моддасига кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етган бўлишлари лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. 

Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат берилиши, алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши ҳамда никоҳ тузилганлигини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани олишда ФҲДЁ органлари никоҳ тузаётган шахсларга Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарорига биноан тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланмалар берилиши қайд этилган.

Оила кодекси 213-моддасида никоҳга киришни хоҳловчилар ариза бериш чоғида ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, илгари никоҳда бўлган шахслар эса, аввалги никоҳ тугатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим.

Саволга Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Тўлқин Турдибеков жавоб берди