Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

“ОЧИҚ АДЛИЯ ”ДАСТУРИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРМОҚДАМИЗ


Тез суръатларда ривожланиб бораётган дунё давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги, уларнинг фуқаролар билан интерактив фаолиятини ривожлантиришни талаб этмоқда.

 Айниқса, аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланувчилар сони кўплиги ва замонавий технологияларнинг оммалашаётганини инобатга олсак, фуқаролар билан ишлайдиган ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозим. Адлия вазирлиги томонидан “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурини қабул қилишдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.

Ана шу нуқтаи назардан адлия органлари томонидан ҳар чорак, ярим йиллик, йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берилмоқда. 

Шу жумладан, Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан ҳам 2020 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Қуйида ушбу ишлар таҳлили ҳамда фаолият юзасидан оммага ахборот тақдим этилмоқда.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар билан ҳудудий адлия органларининг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида шу кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига 36 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш йўналиши бўйича шаҳар ҳудудидаги давлат органлари ва ташкилотлари ўрганилиб, шундан 32 тасига қонун бузилмаслиги юзасидан огоҳномалар киритилди.

2020 йилнинг 12 ойи давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 5 та умуммажбурий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 3 таси Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг, қолган 2 таси эса шаҳар ҳокимининг умуммажбурий тусдаги қарорларидир.

Жумладан, шаҳар ҳокимлигининг “Шаҳар ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги  ва “Ширин шаҳрида 2021 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳасидир.

Шунингдек, Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг “Ширин шаҳрида топонимик объектларнинг номланиши соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасидир.

Мазкур қарор лойиҳалари қонунчиликка мувофиқ деб топилган ҳамда эътирозларсиз розилик имзоси қўйилган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар қурилиш бўлими, Ширин шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси ва шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилиб, 6 та тақдимнома киритилиб, 56 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида шу кунга қадар 140 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шундан  76 та мурожаат қаноатлантирилган, 53 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 10 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга  юборилган, 1 таси рад этилган.

Бўлим томонидан мазкур соҳа бўйича 4 та тақдимнома киритилиб,

5 млн. 200 сўмлик тўланмаган иш ҳаклари ундирилиб, юридик шахсга етказилган 65 млн. сўм зарар ундириб бериш юзасидан Иқтисодий ишлар бўйича Боёвут туманлараро судининг хал қилув қарори чиқарилиши таъминланди, шунингдек, 54 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Бундан ташқари, 1 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан тадбирлар давомида ташкилотларга 98 та огоҳнома, жами 24 та тақдимномалар киритилди.

Жумладан, Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг

19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини аҳволи мутахассис жалб қилинган ҳолда Ширин шаҳар СЭОМда мониторинг ўтказилди.

Шунингдек, мониторингда давомида Ширин шахар СЭОМда жами

17 нафар ходимларга 46 млн. 800 минг сўм иш ҳақилари тўлаб беришлиги юзасидан тақдимнома киритилиб, ходимларни иш ҳақилари ундириб берилди, 17 нафар шаҳсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бундан ташқари, 3 марта аҳоли ўртасида 300 нафар зиёд сўровномалар ўтказилиб, таҳлил натижалари бошқармага тақдим этилди.

Шаҳардаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан сайёр қабул режаси ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, бўлим томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган ташкилотлар, корхона ва муассасаларда жами 36 та мониторинг ва таҳлиллар ўтказилиб, жами 35 та огоҳнома, 24 та тақдимнома, 7 та интизомий ҳамда қонунбузилишини содир қилган шахсларга нисбатан 6 та маъмурий таклифлар берилган.  

Давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Бугунги кунда Ширин шаҳаридаги 8 та ташкилотда юридик бўлимлар мавжуд, вакант штат бирликлар йўқ. Бўлим ҳамда ташкилотларнинг юрисконсультлари ўртасида доимий мулоқот ўрнатилган бўлиб, ҳамкорликда ишлар ташкил қилинмоқда. Хусусан, уларнинг малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида 661 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 487 таси ОАВ орқали (телевиденияда 2 маротаба, радиода 1 маротаба, газетада 6 маротаба, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 479 маротаба) амалга оширилган. Жойларда 199 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, 810 нафар тингловчилар қамраб олинган.

Ширин шаҳар адлия бўлими жорий 2021 йилда ўз фаолияти самарадорлигини янада оширади. “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остидаги тадбирлар, сайёр қабуллар, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш  бевосита бугун  адлия халқ орасида эканлигидан яна бир далолат.

 Б.Ғайбуллаев,

Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси