Янгиликлар
Сўраган эдингиз...
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабига кўра, Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.
Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.
Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Меҳнат шартномалари:
номуайян муддатга;
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.
Саволга Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов жавоб берди.